Ортодонтик даволашда болаларда пародонтал касалликларнинг олдини олиш ва даволаш

Слайд 2

Долзарблиги: Кўпчилик олимлар ўзларининг текширувларида (Политун А.М.1965;Мирчук Л.Н.1980; ХамитовН.Х. 1985 ва

Долзарблиги:

Кўпчилик олимлар ўзларининг текширувларида (Политун А.М.1965;Мирчук Л.Н.1980; ХамитовН.Х. 1985 ва б.),

шуни аниқлашганки, ортодонтик даво олиб борилаётганда, оғиз бўщлиғининг гигиеник ҳолати нихоятда мухимлигини ва бу гигиеник ҳолатнинг сифати ҳамда даражаси ўзаро бир-бирига боғлиқлигини эътироф этишган. Бу боғлиқлик болалар ва ўсмирлардаги тиш жағ тизими анамалиялари (20-50%) пародонт тўқимаси касалликлари билан бирга келиши ва ортодонтик даво жараёнида пародонтнинг ҳолати ҳам шунга мос равишда ўзгаришлар содир бўлиши билан изоҳлашган. Тиш-жағ тизими анамалиялари ҳам ўз навбатида пародонт тўқимаси касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Тиш-жағ тизими анамалиялари билан боғлиқ бўлган пародонт тўқимаси касалликларини бартараф қилиш вақтида оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати билан биргаликда умумий индивидуал гигиена билан ҳам шуғулланиш аҳамияти катта
Слайд 3

Бизнинг асосий беморларимиз болалар ва ўсмирлар бўлганлиги учун, уларнинг индивидуал гигиенасини

Бизнинг асосий беморларимиз болалар ва ўсмирлар бўлганлиги учун, уларнинг индивидуал гигиенасини

ота-оналари назорат қилишлари лозим. Умумий жараённи врач ортодонт назоратга олади. Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати ёмонлашуви тишнинг бўйин қисми, аппаратнинг таркибий қисмлари атрофида карашлар йиғилиши натижасида кариес касалликлари келиб чиқади.
Тиш-жағ тизимидаги анамалиялар чайнов тизимида ҳам фукционал сифатнинг камайишига олиб келади, шу билан бирга, бунга яна гигиеник ҳолат хам ёмонлашса, пародонт касалликлари келиб чиқишига замин яратади. Ортодонтик даво пайтида оғиз бўшлиғи гигиенаси пасайиши, қон айланишининг бузилиши, пародонт тўқимасига тушаётган юкламалар ҳисобига асоратлар (гингивит, пародонтит) келиб чиқади. Бу муоммоларни ҳал қилиш учун беморларга махсус профилактик тадбирлар тавсия қилинади. Аммо бу тадбирлар ёрдамида бизга керакли натижаларга эришиш қийин. Шу мақсадда яллиғланишга қарши, микробларга, замбуруғларга ва вирусларга қарши таъсир қилувчи, оғриқсизлантирувчи-комплекс таъсирга эга бўлган препарат Холисал гелни амалиётда қўллаш вақтида пародонт тўқимасига қандай таъсир қилиши ўрганиб чиқилди.
Слайд 4

Илмий тадқиқот ишининг мақсади: Ортодонтик мосламалар кўлланилаётган болаларда парадонт тўкимасида яллигланиш жарайонларини даволаш усулларини такомиллаштириш.

Илмий тадқиқот ишининг мақсади:

Ортодонтик мосламалар кўлланилаётган болаларда парадонт тўкимасида яллигланиш

жарайонларини даволаш усулларини такомиллаштириш.