9 май - Xотира ва кадрлаш куни

Содержание

Слайд 2

1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтаxтида Xотира майдони очилди ва

1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтаxтида Xотира майдони очилди ва

шу кундан буён 9 май Xотира ва кадрлаш куни деб нишонланмокда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ўлкамизни ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя кқилишда жонига фидо килган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро, каби каҳрамонлар ва асрлар давомида xалк орзу килган эркинлик учун курашган Қодирй, Беҳбуди, Мунаввар-қари, Чўлпон, Авлони, Фитрат, Усмон Насоир каби миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам карздур. Инсоният иккинчи жаxон урушида катнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча халок булганлар xотирасини асло унутмайди.
Слайд 3

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли

жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 25 мартда қабул қилинган «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 69 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ёрқин ифодасидир.Мазкур фармонга мувофиқ барча шаҳар ва туманларда, қишлоқ ва маҳаллаларда уруш қатнашчилари ва ногиронларига юбилей медали ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. 
Слайд 4

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан эълон қилинган 9 май – Хотира

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан эълон қилинган 9 май – Хотира

ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Слайд 5

9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерга уруш

 
9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерга уруш

ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари, депутатлар ва сенаторлар, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди. Майдон узра маҳзун мусиқа таралади.
Слайд 6

– Юртимизда муқаддас Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган бу

– Юртимизда муқаддас Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган бу

қутлуғ байрам билан аввало бугун сафимизда cоғ-саломат ҳаёт кечираётган уруш қатнашчиларини, нуроний отахонларимизни, барча-барча юртдошларимизни бағримга босиб, чин қалбимдан самимий табриклайман, – деди Ислом Каримов. 
Биз 9 май – Ғалаба кунига Хотира ва қадрлаш куни деб ном берганимизга, мана, 15 йил тўлмоқда. Бугунги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин: бундай ном олган бу сана йуртимизда умумхалқ байрамига, ҳақиқий анъанага айланиб қолди. Нега деганда, хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир. 
Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг арвоҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.
Слайд 7

Слайд 8

Бу аёвсиз уруш юртимизда қанча-қанча бева-бечора ва етим-есирларни қолдириб, қандай оғир

Бу аёвсиз уруш юртимизда қанча-қанча бева-бечора ва етим-есирларни қолдириб, қандай оғир

азоб-уқубатлар олиб келганини яна ва яна бир бор еслаймиз. Шулар ҳақида гапирганда, яна бир муҳим вазифамиз бўлмиш – бугун сафимизда омон бўлиб, ҳаётимизга файз бағишлаб келаётган уруш қатнашчилари, муҳтарам фахрийларимизга муносабат ҳақида алоҳида сўз йуритишни истардим. 
Уларнинг умри ғанимат эканини унутмаслик, айни ҳаёт бўлган пайтида уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, қадрлаш ва еъзозлаш барчамиз учун, аввало, ҳукумат ва ҳокимият раҳбарлари учун ҳам қарз, ҳам фарз, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. Лўнда қилиб айтганда, ертага пушаймон бўлмаслик учун бугун бурчимизни адо этсак, айни муддао бўлар эди. Халқимизнинг собиқ Иттифоқ халқлари қаторида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирганда. 
Слайд 9

Слайд 10

Уруш арафасида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5

Уруш арафасида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5

миллиони урушда бевосита иштирок этган. Яъни, ёш гўдак ва болаларни, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, халқимизнинг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, жанг майдонларида қатнашган. Ва бу даҳшатли урушда қарийб 500 минг юртдошимиз, яъни урушда қатнашганларнинг 30 фоизи ҳалок бўлган, нобуд бўлган. Албатта, ҳаммамиз яхши тушунамиз, шунча қурбон ва йўқотишларни халқимиз Ватанини фашизм балосидан, фашизм қуллигидан сақлаб қолиш учун берган. Шу билан бирга, бир фикрни такрор ва такрор айтишга тўғри келади, деди Президентимиз. 
Ишончим комил, бизнинг ота-боболаримиз суронли уруш майдонларида қандайдир номаълум тепаликни эгаллаш, унга қизил байроқ ўрнатиш учун эмас, хаёлида авваламбор ўз ота-онаси, болалари, севимли ёри учун, уларнинг келажаги ва тинч ҳаёти учун жон фидо қилган.
Слайд 11

Слайд 12

Яъни, уларнинг “Болаларимиз, юртимиз омон бўлсин, халқимиз ҳеч қачон ҳеч кимдан

Яъни, уларнинг “Болаларимиз, юртимиз омон бўлсин, халқимиз ҳеч қачон ҳеч кимдан

кам бўлмаган ва ҳеч кимдан кам бўлмасин”, деган ниятлари бугун барчамиз учун айнан бизларга қаратилган даъват сифатида туюлиб турса, буни ҳам табиий ҳол деб қабул қилишимиз керак. Одам шулар ҳақида ўйлар экан, бундай эзгу ниятларни, юртимизнинг, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, гўзал ва бетакрор Ватанимизнинг янада тараққий топишига ҳисса қўшиш барчамиз учун, бугун яшаётган авлод учун ҳам фуқаролик, ҳам инсоний бурч десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Ҳеч кимга сир эмас, бугунги дунёда ўзининг қадр-қимматини, ғурур ва номусини англаб яшайдиган, ўз кучи ва қудратига инонган, ўз меҳнати ва ақл-заковати билан келажагини қуришга ва ўз юртини ҳимоялашга қурби етадиган давлат ва халқни жаҳон аҳли тан олади ва ҳурмат қилади.