Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти

Содержание

Слайд 2

АДАБИЁТЛАР Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - олий қадрият.

АДАБИЁТЛАР

Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - олий қадрият. Т.:

14 – “Ўзбекистон”, 2006.
Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш - барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.: 15 – “Ўзбекистон”, 2007.
Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т.: 16 – “Ўзбекистон”, 2008.
Каримов И.А. БМТ Ассамблеясининг 48-сессиясидаги сўзлаган нутқи. 1993 йил 28-сентябрь.
Левитин Л, Карлайл Д.С. Ислом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти. Т. 1996 й.
И.Каримов Ўзбекистон буюк келажак сари т., 1996.
Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», Т., «Ўзбекистон», 1997.
Каримов И.А. «Ҳавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида», Т., «Ўзбекистон», 1998.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. 3-жилд. Т., "Шарқ", 2001 й.
Ўзбекистон Республикасиниг янги таҳрирдаги Конституцияси. Т., Ўзбекистон", 2007 й.
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг мустақил 16 йиллик тараққиёт йўли. Т., "Ўзбекистон", 2007 й.

slaydlar.uz

Слайд 3

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг

суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда).
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

slaydlar.uz

Слайд 4

slaydlar.uz

slaydlar.uz

Слайд 5

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти тизимида Бугунги кунда 182 давлат Ўзбекистон мустақиллигини тан

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти тизимида

Бугунги кунда 182 давлат Ўзбекистон мустақиллигини тан олган;
142

давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилган;
Ўзбекистоннинг чет элларда 27 элчихонаси, 11 Бош консулхонаси, халқаро ташкилотларда 3 ваколатхонаси фаолият кўрсатяпти;
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди;
1993 йил февралда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди ва у иш бошлади;
И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил сентябрда бўлган 48-сессиясида Ўзбекистон номидан Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМТнинг Тошкентда доимий ишловчи семинарини чақириш, наркобизнесга қарши курашни кучайтириш, Орол муаммосини ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича бир қатор таклифларни ўртага қўйди;
Ўзбекистон БМТ билан қочоқлар, хавфсизлик, терроризм, наркобизнес, можароларнинг олдини олиш, интеграция, манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, илм-фанни ривожлантириш ва бошқа масалаларда кенг ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

slaydlar.uz

Слайд 6

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар 1991 йил 21 декабрда Алматида МДҲни тузиш

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

1991 йил 21 декабрда Алматида МДҲни тузиш тўғрисидаги

Битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам имзо қўйдилар;
Ўзбекистон 1992 йил февраль ойида тинчликни мустаҳкамлаш, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича катта тадбирларни амалга ошираётган нуфузли халқаро ташкилот - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо бўлиб кирди;
1992 йил 15-16-февраль кунлари АҚШ давлат котиби Жеймс Бейкер Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди ва икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди;
1993 йил 29 октабрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКО аъзолигига қабул қилиш маросими бўлди;
1994 йил 28-30 сентябрда Тошкентда ЕХҲТнинг халқаро анжумани ўтказилди;
1994 йил декабрда Тошкентда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташкил этилди;
1995 йил июлда Тошкентда ЕХҲТнинг минтақавий бюроси очилди ва фаолият кўрсатмоқда;
1995 йил июль ойида Ўзбекистон НАТОнинг «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурига қўшилди;
ЕХҲТнинг 1996 йил декабрда Лиссабон саммитида 21 аср арафасида ялпи хавфсизлик моделини яратиш хусусида мунозара бўлди;

slaydlar.uz

Слайд 7

1997 йил мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари Хива ва Бухоро ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий

1997 йил мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари Хива ва Бухоро ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий

қадриятлар рўйхатига киритилди ва Парижда нишонланди;
Ўзбекистонда 1996 йил бошларигача америкалик сармоядорлар иштирокида 200 та Ўзбекистон-Америка қўшма корхоналари ташкил топди ва фаолият кўрсатди;
2000 йил июлда Тошкентда Осиё ва Тинч океан минтақаси мамлакатлари ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссиясининг XII минтақавий конференцияси бўлиб ўтди;
ЮНЕСКО ҳомийлигида 2001 йил улуғ фиқхшунос олимлари, ислом оламининг машҳур уламолари Бурхониддин Марғиноний ва Абу Мансур Мотурудийнинг юбилейлари, 2002 йили Шахрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги, Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги, 2003 йили эса буюк мутасаввуф Абдухолиқ Ғиздувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди;
Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ Ғарб ва Шарқ давлатлари билан ҳамкорликлик қилиб уни янги босқичларда ривожлантириб келмоқда;

slaydlar.uz

Слайд 8

МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик 1991йил декабрида Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги ташкилоти тузилган;

МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик

1991йил декабрида Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги ташкилоти тузилган;
1994

йил 2 мартда Ўзбекистон билан Россия ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Декларация, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида, ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди;
Ўзбекистон ва Украина ўртасида 1992-2003 йилларда нефтни қайта ишлаш, коммуникация, фан-техника, саноат, савдо ҳамкорлик бўйича 80 дан ортиқ ҳужжат имзоланди;
1999 йилда Ўзбекистон ва Украина давлат раҳбарлари имзоланган 1999-2008 йилларда ўзаро иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди;
1996 йил 12 май куни Ашгабадда Ўзбекистон, Грузия Туркманистон ва Озарбайжон Президентларининг учрашуви бўлди. Учрашувда 4 мамлакат ўртасида темир йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш ҳақида, транзит юк ташишни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.
Cўнгги йилларда ҳам Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан алоқалари ривожланиб бромоқда.

slaydlar.uz

Слайд 9

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар slaydlar.uz

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

slaydlar.uz

Слайд 10

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар slaydlar.uz

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

slaydlar.uz

Слайд 11

Ўзбекистон-Россия муносабатлари Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Икки

мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.
Жумладан, 2004 йили Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йилда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон – Россия муносабатларини юқори босқичга олиб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия халқаро ҳаётнинг глобал муаммолари наркотрафик, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби иллатларга қарши курашиш масалаларида ҳамфикр эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Қолаверса, бу икки мамлакат БМТ, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар ва интеграцион тизимлар доирасида фаол ҳамкорлик олиб боради. Мамлакатимиз ташқи савдосининг 30 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келиши унинг Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигидан далолатдир.
2008 йилга келиб мамлакатимизда Россия сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони 780 дан ошиб кетган. Мазкур корхоналарнинг 252 таси сўнгги икки йилда ишга туширилди. Улар орасида «Электроизолит» (қурилиш материаллари), «Элимпекс» (тўқимачилик), «Балтимор-Челак» (консерва), «Вим-Билль-Дан-Тошкент» (сут маҳсулотлари) каби самарали фаолият кўрсатаётган кўплаб корхоналарни келтириш мумкин. Республикамизда Россиянинг 130 га яқин фирма ва компаниялари ўз ваколатхоналарини очган бўлса ҳамкор мамлакатда 350 га яқин қўшма корхона ўзбекистонлик сармоядорлар иштирокида фаолият юритмоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри киритилган хориж сармояларининг 40 фоиздан ортиғи Россия Федерацияси улушига тўғри келади.

slaydlar.uz

Слайд 12

«Газпром», «Лукойл», «Союзнефтегаз», «Стройтрансгаз», «Волгабурмаш» каби энергетика компаниялари билан амалий ҳамкорлик

«Газпром», «Лукойл», «Союзнефтегаз», «Стройтрансгаз», «Волгабурмаш» каби энергетика компаниялари билан амалий ҳамкорлик

йўлга қўйилган. Айниқса, Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган 2006-2011 йилларда Устюрт ҳудудида геология разведка ишларини олиб бориш дастурига кўра «Газпром» беш йил мобайнида 400 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқда.
Умуман олганда, мамлакатларимиз компаниялари ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасида имзоланган сармоявий лойиҳалар битими пакетининг умумий миқдори 3 миллиард доллардан ошади. Хусусан, 2007 йилда ана шундай ҳамкорлик доирасида Бухоро ҳудудидаги «Хавзак» газ конининг ишга туширилгани лойиҳалар муваффақиятли амалга ошаётганини кўрсатади. 2006 йилнинг апрелида Тошкентда МДҲда биринчи бор ўтказилган “Россия таълими бугун” деб номланган кенг доирадаги таълим кўргазмаси нафақат икки мамлакат балки, ҳамдўстлик мамлакатлари таълим тизими мутахассисларида катта таассурот қолдирди.
Ушбу кўргазмада Россия Фанлар академияси делегацияси ва мамлакатнинг етакчи 15 та олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этди.
Бундай амалий тадбир самараси ўлароқ Ўзбекистон ва Россия олий ўқув юртлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш тўғрисида 50 дан зиёд битимлар имзоланди. Ана шундай ҳамкорлик натижасида бугунги кунда юртимизда Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиаллари самарали фаолият юритиб келмоқда. Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевнинг 2009 йили мамлакатимизга бошланиши кутилаётган давлат ташрифи стратегик ҳамкор мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни юқори босқичга олиб чиқишига, ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги тарихий дўстлик ришталарини янада мустакамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

slaydlar.uz

Слайд 13

Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари Малайзия – Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги ишончли шерикларидан бири. Ўзбекистон-Малайзия

Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари

Малайзия – Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги ишончли шерикларидан бири. Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлиги

савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасидаги ўзаро манфаатдорликка асосланади.
Малайзия билан сармоявий соҳадаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Президент Ислом Каримовнинг 2005 йилдаги Малайзияга давлат ташрифи асносида нефть-газ конларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ҳамда тўқимачилик, мебелсозлик ва электротехника соҳаларида янги қўшма корхоналар ташкил этишда сармоявий ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган келишувларга эришилган эди. Айни пайтда мамлакатимизда Малайзия сармоядорлари иштирокида тузилган 22 корхона фаолият юритмоқда. Улар нефть-газ ("UzMalOil", "Petronas Carigali Operating Company"), тўқимачилик ("Malika Tielvey", "Zobit", "Fikenteks"), мебелсозлик ("Fayz Mint Plaza"), электротехника ("Algoritm-Malayziya"), молия хизмати кўрсатиш ("UzbekLeasing International") соҳаларида фаолият юритади. Сармоявий соҳада Малайзиянинг "Petronas" корпорацияси билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Орол денгизининг Ўзбекистонга қарашли ҳудудида, Устюрт платоси ва Сурхондарёдаги сармоявий блокларда геологик тадқиқотлар олиб борилмоқда, янги конлар очилмоқда, тозаланган метандан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Умуман, "Petronas" нинг Ўзбекистонга киритадиган сармояси ҳажми қарийб 2 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.
Мунасабатларда қишлоқ хўжалиги соҳасида Малайзиянинг илғор биотехнологияларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда ҳамкорлик масалалари алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда Малайзиянинг электроника жиҳозлари ва ахборот-коммуникация техникаси ишлаб чиқарадиган йирик компаниялари филиаллари очиш назарда тутилган.
Мамлакатларимиз ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

slaydlar.uz

Слайд 14

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар slaydlar.uz

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

slaydlar.uz

Слайд 15

Ўзбекистон-Япония муносабатлари Мустақиллик йилларида Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик муносабатларининг

Ўзбекистон-Япония муносабатлари

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш

динамикаси 2002 йилда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Декларация»га мувофиқ тарзда барқарор ривожланиб келмоқда;
Ўзбекистонда Япониянинг JISA ва JETRO агентликлари ваколатхоналари, шунингдек, йигирма иккита йирик компаниялари фаолият юритади. Ўзбекистонда машинасозлик, енгил саноат, ички ва ташқи савдо, транспорт хизмати кўрсатиш ва сайёҳлик соҳалари бўйича 10 дан ортиқ инвестисион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма лойиҳаларнинг самараси сифатида Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган «Isuz» маркали автобуслар, юк машиналари, юк кўтарувчи кранларини айтиб ўтиш мумкин.
2008 йил июл ойида Япония молия вазири жаноб Фукуширо Нукаганинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи чоғида иккитомонлама савдо-иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштириш, мамлакатдаги қурилиш лойиҳалари ва саноат корхоналарини модернизация қилиш жараёнида Япония компанияларининг иштирокини фаоллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилган. 2008 йил август ойида Тошкентда «Либераллаштириш, сармояларни қўллаб-қувватлаш ва мухофаза қилиш» тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим имзоланиши иккитомонлама иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганидан далолатдир;
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида Япониянинг бир қатор дўстлик жамият ва уюшмалари қизғин фаолият юритмоқда. Ўтган йилда янги «Date-O'zbekiston» уюшмасининг ташкил этилгани ва япон жамоатчилигига ўзбек маданияти ва санъатининг турли кўргазма ва тақдимот маросимлари орқали намойиш этиб келаётган «Япония-Ўзбекистон» дўстлик уюшмасининг ташкил топганига 10 йил тўлаётганини мисол сифатида келтириш мумкин.

slaydlar.uz

Слайд 16

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар slaydlar.uz

Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар

slaydlar.uz

Слайд 17

Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 1991

Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 1991

йил 13-15-август кунлари Тошкент шаҳрида учрашдилар. Ундаги энг муҳим ҳужжат - Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикалараро маслаҳат Кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди;
1991 йил 13 декабрда Ашгабадда Марказий Осиё давлат бошлиқларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Тажан-Серахс йўл қурилиши бўйича битим имзоланди. Уни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Президентлари имзоладилар;
1993 йилнинг 4 январида И.Каримов ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкент учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Марказий Осиё Ҳамдўстлигига асос солинди. Беш давлат раҳбарлари ҳамдўстлик ҳақидаги битимга имзо чекишди;
1993 йил 26 мартда Қизил Ўрдада Марказий Осиё давлат бошлиқларининг Россия давлат делегацияси иштирокида биринчи анжумани бўлиб ўтди. 1993 йил 28 июлда Алматида Қозғистон ва Ўзбекистон ўртасида 1994-2000 йилларда иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида битим имзоланди;
1998 йил 5-6 январда Ашгабадда Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бешала давлатнинг миллий манфаатларига, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка мос келадиган дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали муносабатларни чуқурлаштиришга содиқ эканлиги тасдиқланди.

slaydlar.uz

Слайд 18

2008 йилда ташқи иқтисодий алоқалар ривожи 2008 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо

2008 йилда ташқи иқтисодий алоқалар ривожи

2008 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси

21,4 фоизга ошди;
2008 йили товарлар ва хизматлар экспорти 28,7 фоизга ортди. 2008 йилда умумий экспорт ҳажмида хомашё бўлмаган товарларнинг улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди. Айни вақтда Ўзбекистон учун анъанавий экспорт хомашёси бўлган пахта толасининг бу борадаги улуши 2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди;
Мамлакатимизда таркибий ўзгаришларни изчил амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳити яратилган;
2008 йилда иқтисодиётни ривожлантириш учун барча молиявий манбалар ҳисобидан 6,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Ўзлаштирилган барча инвестицияларнинг 50 фоизга яқини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган;
2008 йилда 1 миллиард 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилди;
Бу кўрсаткич 2008 йил 2007 йилдагига нисбатан 46 фоиз кўп демакдир. Хорижий инвестицияларнинг 74 фоизини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил этди.

slaydlar.uz

Слайд 19

2008 йилда Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши 2008 йилда ташқи савдо

2008 йилда Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши

2008 йилда ташқи савдо

айланмаси 21,4 фоизга ошди, айни вақтда товарлар ва хизматлар экспорти 28,7 фоизга ортди;
2008 йилда умумий экспорт ҳажмида хомашё бўлмаган товарларнинг улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди;
айни вақтда Ўзбекистон учун анъанавий экспорт хомашёси бўлган пахта толасининг бу борадаги улуши 2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди;
таъкидлаш керакки, ташқи савдо муносабатларимиз географияси, аввало, ривожланиб бораётган Осиё қитъаси бозорлари билан савдо айланмасининг ўсиши ҳисобидан сифат жиҳатидан ўзгармоқда;
бундай ҳолат экспортимизнинг хомашё ресурслари нархи тез-тез ўзгариб турадиган жаҳон бозори таъсирига боғлиқлигини камайтиришда муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади.

slaydlar.uz

Слайд 20

2008 йилда Ўзбекистонда инвестиция сиёсати Бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити

2008 йилда Ўзбекистонда инвестиция сиёсати

Бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити

яратилган;
2008 йилда иқтисодиётни ривожлантириш учун барча молиявий манбалар ҳисобидан 6,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди;
бу 2007 йил билан таққослаганда, 28,3 фоизга кўп бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан инвестициялар ҳажми 23 фоизни ташкил этди;
2008 йилда 1 миллиард 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвеститсиялар ўзлаштирилди.
2008 йилда хорижий инвестицияларнинг 74 фоизини тўғридан-тўғри инвеститсиялар ташкил этди;
ўзлаштирилган барча инвестицияларнинг қарийб 54 фоизини корхоналар ва аҳоли маблағлари ташкил этади.

slaydlar.uz

Слайд 21

Ўзбекистон иқтисодиётида Тикланиш ва тараққиёт фондининг ўрни Фонд иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни

Ўзбекистон иқтисодиётида Тикланиш ва тараққиёт фондининг ўрни

Фонд иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш ва уни модернизация қилишда стратегик муҳим рол ўйнайди;
у турли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришда муҳим ўрин тутади;
бугунги кунда у 3 миллиард 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ низом жамғармасига эга;
яқин истиқболда ушбу Фонд активларини 5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилмоқда;
ўтган икки йил мобайнида ўнлаб йирик саноат ва инфратузилма иншоотларини молиялаштириш ва ҳамкорликда молиялаштириш учун Фонд томонидан 550 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдорда кредитлар ажратилди.

slaydlar.uz

Слайд 22

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИШТИРОКИ Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов халқаро

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов халқаро ташкилотлар

– БМТ, ОБСЕ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, СЕАП ва бошқа ташкилотларнинг минбарларидан сўзлаган нутқларида минтақавий ва миллий кўламлардаги халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини бир неча бор таъкидлаган.
1999 йил ноябр ойида ОБСЕнинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган Саммитида Президент И.А.Каримов БМТ тузилмаларида терроризмга қарши кураш халқаро марказини тузиш таклифини киритган. 2002 йилнинг октябр ойида БМТ, ОБСЕ ва Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрида чақирган халқаро конференцияда 70 та мамлакат ва 40 та халқаро ташкилотлардан келган экспертлар халқаро терроризмга қарши туриш стратегиясига умумий ёндашувлар хусусида таклифларни тайёрладилар.
Миллий хавфсизликни таъминлашда 2000 йилнинг декабр ойида қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни катта аҳамият касб этади.
АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган фожиавий воқеалардан кейин, 2001 йилнинг 28 сентябирида БМТнинг хавфсизлик кенгаши 1373 (2001)-сонли резолюцияни қабул қилди, бунда Ўзбекистон ташаббус билан чиқди.
Ўзбекистон БМТ хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги терроризмга қарши кураш қўмитаси ишида МДҲдаги антитеррор маркази ишида қатнашиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида тегишли ишларни адо этмоқда, антитеррор кучлар халқаро уюшмаси куч-ғайратларига ҳамқадам бўлмоқда.

slaydlar.uz

Слайд 23

Ўзбекистон – терроризмга қарши кураш маркази slaydlar.uz

Ўзбекистон – терроризмга қарши кураш маркази

slaydlar.uz