“ЎЗБЕКИСТОН ТАБИАТИ” АЛЬБОМ-КИТОБИНИНГ ЭКОЛОГИК ТАРБИЯДАГИ ЎРНИ

Содержание

Слайд 2

Жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз,

Жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз,

Ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга ато этилган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланиши лозим.
Ислом Каримов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Слайд 3

Ўзбекистон экологик ҳаракати-нинг дастурий вазифаларида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим

Ўзбекистон экологик ҳаракати-нинг дастурий вазифаларида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим

ва тарбия тизимини ривожлантириш энг устувор мақсадлардан бири қилиб қўйилган.
Слайд 4

Бу устувор мақсадларга эришиш учун фақат узлуксиз экологик таълимни йўлга қўйиш

Бу устувор мақсадларга эришиш учун фақат узлуксиз экологик таълимни йўлга қўйиш

ва ривожлантириш кифоя қилмайди.
Бунинг учун Экоҳаракат атроф муҳитга оқилона ёндошишни, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишдек экологик дунёқарашни жамият ҳаётининг барча жабҳаларида оммалаштиришни ўзининг муҳим дастурий вазифаси деб билади ва ушбу вазифани фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликда ҳал этади.
Слайд 5

Экоҳаракат Ўзбекистонда юксак экологик маданият даражасига, ҳар бир фуқаро томонидан мамлакатнинг

Экоҳаракат Ўзбекистонда юксак экологик маданият даражасига, ҳар бир фуқаро томонидан мамлакатнинг

ноёб табиати халқимиз тарихий меросининг ажралмас қисми эканлиги ва келажак авлодлар учун уни асраб-авайлаш заруратининг англанишига эришишда барча манфаатдор давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг куч-ғайратларини изчил уйғунлаштиришга интилади.
Слайд 6

Бу интилишларнинг янада самарали бўлиши учун оммавий ахборот воситалари, шунингдек, атроф

Бу интилишларнинг янада самарали бўлиши учун оммавий ахборот воситалари, шунингдек, атроф

муҳит муҳофазаси, экологик таълим-тарбия йўналишидаги асарлар, адабиётлар, қўлланмалар чоп этишда маълум тажрибага эга нашриётлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Дастлабкиси мамлакатимизнинг Қашқадарё вилоятига бағишланган ва бугун тақдимоти бўлиб ўтаётган ўзбек, рус, инглиз тилларидаги “Ўзбекистон табиати” альбом-китоби ҳам ана шу ҳамкорликнинг илк ва кўзга кўринган маҳсулидир.
Слайд 7

Альбом-китобнинг дастлабкиси бежизга Қашқадарё вилоятига бағишланмади. Чунки, Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек

Альбом-китобнинг дастлабкиси бежизга Қашқадарё вилоятига бағишланмади. Чунки, Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек

“Қашқадарёнинг саховатли заминидаги Китоб тоғлари ва Яккабоғнинг сўлим боғларини, Деҳқонобод яйловларию Косон ва Нишоннинг дала даштларини, Муборакнинг текисликларини кезган, Шаҳрисабз обидаларини томоша қилган одам бу ўлкага беихтиёр бир умр мафтун бўлиб қолади.”
Слайд 8

Ер юзининг бирор бир жойида Қашқадарёда бўлганидек, тўрт фаслни бир вақтнинг

Ер юзининг бирор бир жойида Қашқадарёда бўлганидек, тўрт фаслни бир вақтнинг

ўзида ёнма-ён учратиш қийин. Саҳро, қир-адир, ўрмон, тоғ-яйлов ва абадий музликларни мана шу вилоят ҳудудида кўриш мумкин. Барханлар, саксовулзорлар, яланг текисликлар, қақроқ ва тошлоқ чўллар, унумдор ва бўз тупроқли майдонлару ўтиб бўлмас чакалакзорлар ва тўқайлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ниҳоятда ранг-баранг бўлган виқорли тоғлар деярли ёнма-ён жойлашган. Улкан динозавр излари муҳрланган, Юра даврида тош қотган денгиз кирпилари бус-бутун турган қояларни ҳам фақат Қашқадарё ҳудудида учратасиз.
Слайд 9

Биз бу билан бошқа вилоятларнинг гўзал ва бетакрор табиатини асло камситмоқчи

Биз бу билан бошқа вилоятларнинг гўзал ва бетакрор табиатини асло камситмоқчи

эмасмиз. Аксинча, кўп сонли бадиий жамоанинг машаққатли меҳнати маҳсули бўлган, бемалол санъат асари дейишга арзигулик ушбу альбом-китоб яқин келажакда бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикасига ҳам бағишлаб чоп этилишини мўлжалламоқдамиз.
Слайд 10

Энди бевосита Қашқадарё вилоятига бағишланган альбом-китобга тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон экологик

Энди бевосита Қашқадарё вилоятига бағишланган альбом-китобга тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон экологик

ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва “Маънавият” нашриёти билан ҳамкорлиги ҳамда уларнинг ташаббускорлиги ширин мевасидир. Альбом-китобнинг нафақат ёшларимизни, балки катталарни ҳам мамлакатимизнинг бетакрор ва бой табиатини асраб-авайлашга чорлашдаги, экологик тарбия ҳамда экологик таълимдаги ўрни беқиёсдир. Чунки, уни варақлаган ҳар бир киши бетакрор ва гўзал табиатимизга мафтун бўлиши билан бирга, уни асраб-авайлаш ҳамда ардоқлаш, эъзозлаш лозимлигини англаб етади. Қолаверса, альбом-китобда рус ва инглиз тилларида матнлар мавжудлиги хорижда ҳам Ўзбекистонимизнинг ўхшаши йўқ гўзал табиатини, биохилма-хиллигини тарғиб қилиш, мамлакатимизда экотуризм индустриясини ривожлантиришга хориж сармояларини жалб қилиш имконини ҳам беради.
Слайд 11

Умуман, Ўзбекистон экологик ҳаракати экологик таълим-тарбия, мамлакатимиз аҳолисининг экологик маданиятини оширишга

Умуман, Ўзбекистон экологик ҳаракати экологик таълим-тарбия, мамлакатимиз аҳолисининг экологик маданиятини оширишга

хизмат қиладиган бу каби лойиҳалар билан чекланиб қолмайди. Бевосита “Ўзбекистон табиати” альбом-китобининг мамлакатимиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасига бағишланган нашрларида ўзбек, рус, инглиз тилларидан ташқари араб тилидаги матнларни ҳам киритишни, якунда эса мустақил Ўзбекистонимизга бағишланган бундан ҳам салоҳиятли альбом-китобни нашр этиш ниятидамиз. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятига бағишланган “Ўзбекистон табиати” деб номланган туркум ҳужжатли, илмий-оммабоп фильмлар яратишни ҳам режалаштираётганимизни бугун сизларга мамнуният билан билдирмоқчимиз.